“Oʻzbekiston- 24” телерадиоканалида раҳбар алмашди
21.09.2018 Жамият

1news.uz: “Oʻzbekiston- 24” телерадиоканали директори Нодир Тўлаганов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини шу вақтга қадар “Yoshlar” телерадиоканали директори лавозимида ишлаб келган Мадамин Сафаров эгаллади.

Мадамин Сафаров 1980 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, мутахассислиги сиёсатшунос (ЎзМУ), иқтисодчи (ТДИУ). У фаолиятини “Ёшлар” радиоканалида бошлаган. “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ижтимоий –сиёсий ва социал- иқтисодий дастурлар” бош муҳарририяти бош муҳаррири, директор ўринбосари, “Тошкент” телерадиоканали директори лавозимларида ишлаган. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Нодир Тўлаганов  “Oʻzbekiston- 24” телерадиоканалидаги фаолиятини бош муҳаррир лавозимида давом эттиради.

Маълумот ўрнида, ҳар икки раҳбар бундан бир муддат олдин “Ўзбекистон” телерадиоканалида бирга ишлашган. У вақтда Н.Тўлаганов директор М.Сафаров эса бош муҳаррир эди.

М.Сафаров иш бошлаганига 1 йилдан ошган “Oʻzbekiston- 24” телерадиоканалининг учинчи директоридир. Унга қадар бу лавозимда О.Ҳамидхўжаев, Н.Тўлагановлар фаолият олиб борган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20