Оҳангарон коллежида Қуролли Кучлар давлат музейи экспонатлари намойиш қилинди
23.11.2017 Жамият

1news.uz - Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги Оҳангарон саноат касб-ҳунар коллежида «Менинг армиям – менинг фахрим» деб номланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида ўқувчи-ёшларга Қуролли Кучлар давлат музейининг тарихий экспонат намуналаридан иборат кўчма кўргазмаси намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, бой тарихимиз, ўтмишимизга муҳаббат руҳида тарбиялашда Қуролли Кучлар давлат музейининг ўрни катта. Музей экспонатлари ичида тарихий қўлёзмалар, қадимда буюк аждодларимиз ишлатган ҳарбий қурол-аслаҳалар намуналари, Иккинчи жаҳон уруши ҳамда мустақиллик йилларида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувларда Ватан учун жон фидо қилган юртимизнинг фидойи инсонлари қаҳрамонлиги ҳақида сўзловчи маълумотлар, Қуролли Кучларимизнинг шонли тарихи ва ҳарбий техника макетларини учратиш мумкин.

– Ҳарбий акаларимиз олдинлари ҳам коллежимизга кўп келиб, тадбирлар уюштиришарди, – дейди коллежнинг 3-босқич талабаси Абдуллоҳ Бегманов. – Аммо бу сафарги учрашув бошқача бўлди. Қуролли Кучлар давлат музейининг кўчма экспонатлари ҳарбий соҳага бўлган қизиқишимизни янада оширди. Экспонатларнинг макетлари бўлишига қарамай улар асл нусхасига жудаям ўҳшатиб ясалган экан. Тошкент шаҳрида бўлсам, албатта ушбу музейга кириб ўтаман.  

Тадбир бир неча қисмдан иборат бўлиб, ҳар бири ўзига хослиги билан ажралиб турди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top