Нашриётлар “Бош муҳаррирлари клуби” ташкил этилди
09.11.2017 Жамият

1news.uz - 2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида республикамизда фаолият юритаётган нашриётлар ташаббуси билан «Бош муҳаррирлари клуби»нинг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

Унда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги нашриётлар бош муҳарирларининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи “Бош муҳаррирлар клуби” ташкил этилганлиги эълон қилинди.

Мазкур Клуб ноширлик соҳасидаги ютуқларни кенг тарғиб қилиш, мавжуд муаммоларни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ечиш, соҳани янада ривожлантириш, унинг истиқбол режаларини, тараққиёт тендецияларини белгилаш, китоб бозоридаги эҳтиёжларни маркетинг нуқтаи назаридан профессионал баҳолаш, хорижий тажрибани ўрганиш ва татбиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Таъсис мажлисида Клуб раиси этиб, таниқли журналист, тажрибали ношир, “Шарқ“ нашриёт-матба акциядорлик компанияси бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов, котиб вазифасига эса “Адолат” нашриёти бош муҳаррири Абдулҳамид Омонов сайландилар.

Мажлисда Клубнинг фаолияти норасмий ва эркин эканлиги, унга нафақат муҳаррирлар, балки барча нашриёт мутахассислари, хусусан, дизайнер ва рассомлар,  техник муҳарир ва мусаҳҳиҳлар ҳам аъзо бўлиши мукинлиги айтилди.

Клуб аъзолари олдиндан тасдиқланадиган режа асосида ҳар ойда бир маротаба соҳанинг энг долзарб мавзу ва муаммоларига бағишланган йиғинларини ўтказиб боришга келишиб олдилар.



Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top