Мирзиёев: Ҳажга бориш учун энди рўйхат бўлмайди
08.01.2018 Жамият

1news.uz - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳажга борувчилар учун янгича талаблар ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Тошкент вилояти фаоллари билан ўтган учрашув чоғида маълум қилди.

-Ҳажга бориш учун энди рўйхат бўлмайди. Мен 2 минг қўшиб бердим, лекин керак бўлса, минг кишини юбораман. Кимни юбораман? Ким масжидга кириб, Қуръондан 2 сурани ўқиб бериб, шу маҳалла, шу кўчадаги адашганни мен зиммамга оламан, у адашган бўлмайди, менинг ибодатимнинг шукроналиги шу бўлади, деса, биринчи бўлиб, шу одам кетади,- деди давлатимиз раҳбари.

Мирзиёев ўз сўзида Ҳажга борган ўзбекистонликларнинг 50 фоизи Саудия Арабистонида ибодат эмас, тижорат билан шуғулланишини айтиб, бу ҳолатни шармандалик сифатида баҳолади.

-Ҳажга борган ҳар бир ўзбекистонликдан у имом Бухорий юртидан келганлиги сезилиб туриши керак, - таъкидлади Президент.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top