Мингбулоқ туманига янги ҳоким тайинланди
21.03.2019 Жамият

Наманган Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик гуруҳи ва котибияти раҳбарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бошлиқлари, тегишли вилоят, туман ташкилотлари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Сессияда ҳозирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокими (2019 йил 20 мартдаги 203-сонли) қарори депутатлар эътиборига ҳавола этилган.

Депутатлар вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Мингбулоқ туманининг аввалги ҳокими вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди

Мингбулоқ туманининг аввалги ҳокими Тоҳиржон Рапиқов вилоят ҳокими қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20