Матбуот: Таълим муассасалари атрофида фаст-фуд сотаётган олғирлар фаолияти тақиқланиши керак
12.05.2017 Жамият
1news.uz — Ўзбекистондаги таълим муассасалари ҳудуди ва атрофида болалар саломатлигига зарар саналган тезпишар егуликлар – фаст-фуд сотиш билан шуғулланаётган олғирлар учрамоқда.  Ушбу фикрни “Ҳуррият” газетаси илгари сурмоқда. “Мавжуд қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасаларидан 500 метр радиусда жойлашган савдо шахобчаларида тамаки ва спиртли ичимликлар билан савдо қилиш тақиқланган. Фикримизча, мактаб ҳудудига яқин жойларда санитария ва гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда тезпишар, кучли газланган ва таркибида турли зарарли ранглар бўлган маҳсулотлар сотишга ҳам чек қўйиш ёки бутунлай тақиқлаш зарур”, деб ёзади газета. Айтилишича, фаст-фудлар таркибида фойдали витамин ва минераллар кам бўлиб, тезпишар егуликлар болалар саломатлигига салбий таъсир этади.  

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20