Матбуот: мол бозори, ҳатто сомон бозори бор, аммо китоб бозори йўқ
18.05.2017 Жамият
1news.uz — Ўзбекистонда ихтисослаштирилган йирик китоб дўконлари тизимини яратиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда. “XXI аср” нашрининг ёзишича, “Юртимизнинг ҳар бир туманида мол-қўй бозори, сомон, товуқ, ҳатто қуш бозорлари, исталган озиқ-овқат ва деҳқончилик бозорлари бор. Аммо бирорта китоб бозори йўқ, тўғрими? Ҳеч ким эрта тонгдан туриб, китоб олайлик, ёки қани китоб сотиб озроқ пул ишлайлик деб ошиқмайди” деб ёзади газета. Мамлакатда йилига атиги 4-5 миллион дона оммавий адабиёт чоп этилмоқда. Демак, битта хонадонга ҳатто бир дона китоб тўғри келмаяпти. Мақолада, шунингдек, тўй-ҳашамларда қилинаётган сандиқ-сандиқ сарпо-суруқ, хорижий мебелу қимматбаҳо мебеллар ёнига китобларни ҳам қўшиш таклиф этилган.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20