Халқ ва армия: Самимият, меҳр
08.01.2018 Жамият

1news.uz - Чирчиқда 101 ёшга кирган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Зубайдулло Тошматов яшайди. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбий хизматчилари байрам кунларида отани йўқлашди. Мустақиллик ҳимоясида ҳалок бўлган лейтенант Муслим Халилов хонадонига боришди. Онаси Диляра опанинг ҳолидан хабар олишди. Гап бир даста гул ёки совға-саломда эмас, кўнгилда. Кўнгилни обод этиш эзгу иш. Шунда байрам татийди. Ҳар икки хонадон эгаси Ватан ҳимоячиларини дуо қилишди.

Бухоронинг Тошмачит ва Номозгоҳ маҳалла фуқаролар йиғинида дув-дув гап. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар келиб-кетганини кексаю ёш гапириб юрибди. Айниқса “Аскар маҳалла меҳмони” мавзусидаги давра суҳбатини. Халқ ва армиянинг якдиллигига ҳавас қилсанг арзийди.
Бухоро вилояти туризм бошқармасининг ташаббуси янада эътиборга молик. Ҳарбий хизматчилар учун Бухоронинг кўҳна маданий ёдгорликларига икки кунлик саёҳат ташкиллаштирилди. Ватан ҳимоячилари қалбида шу муқаддас замин билан янада фахрланиш туйғулари жўш урди.

Ўтаётган бундай тадбирлар расмиятчиликдан холи. Самимият бор, ўзаро меҳр бор. Миллий армиямиз халқимизга, халқимиз миллий армиямизга янада яқинлашаётганидан қувонмай бўларканми?

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top