Депутат фермер муаммоси юзасидан сўров юборди
09.09.2018 Жамият
O‘zLiDeP ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бирга туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишмоқда.

Ҳазорасп тумани Янгибозор ҳудудида жойлашган “Саидов Давлат ўғли Болта” фермер хўжалиги 2005 йилда ташкил этилган. Умумий ер майдони 96 гектардан иборат мазкур хўжалик асосан пахта ва ғаллага ихтисослашган.

–Фермер хўжалигимизни дастлаб 4 нафар ишчи билан бошлаган эдик, ҳозирга келиб уларнинг сони 13 нафарга етди, – дейди фермер хўжалик раҳбари Болтабой Давлетов. –Шукрки, ҳосилимиз ва даромадимиз анча яхши. Энг сўнгги, замонавий русумдаги техникаларни ҳам олганмиз. Аммо битта муаммойимиз бор. Техникаларимизни ёзнинг жазирама иссиғи ҳамда қишнинг қаҳратон совуғида қўйишга ер майдонимиз йўқ. Тўғриси, бу масалада тегишли жойларга мурожаат қилдик, лекин натижадан дарак йўқ.

Мулоқотлар давомида ушбу масала ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойида ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам техникалар кўчада тургани, бу эса ўтиб-қайтувчи машиналарга ҳалақит қилаётгани маълум бўлди.

Мазкур муаммо юзасидан Халқ депутатлари Хазорасп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Абулов томонидан туман ер ресурслари ва давлат кадастрига сўров юборилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20