Депутат аралашгач, автобус қатнови йўлга қўйилди
14.11.2017 Жамият
1news.uz - O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ўрганиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳам Навоий эркин иқтисодий зонаси фаолиятини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб чиқди. Ўрганиш жараёнида ютуқлар билан бир қаторда айрим муаммолар ҳам борлиги кўзга ташланди. Жумладан, Навоий шаҳри, “Ҳазора” МФЙни Навоий эркин иқтисодий зонаси билан боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, бу ерда меҳнат қилаётган ходимларнинг 30 фоизи Ҳазора МФЙда, 70 фоизи эса Навоий шаҳри ва Кармана туманида истиқомат қилишади. Доимий автобус қатновининг йўлга қўйилмагани ишчиларга бир қатор ноқулайликни туғдираётган эди.

Аҳолининг мазкур муаммосини ижобий ҳал этиш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Маҳмуд Бопилов жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўздарётранс” вилоят филиали раҳбари В. Адизовга депутатлик сўрови билан мурожаат қилган эди. Муаммо депутат аралашувидан кейин тез орада ўз ечимини топди. 20 сентябрдан бошлаб “Навоий” эркин иқтисодий зонаси билан “Ҳазора” МФЙни боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, “Навоийавтотрансхизмат”га қарашли ИСУЗУ автобуси ва “Карманаавтохизмат”га қарашли ДАМАС автоуловлари Навоий шаҳри Кармана туманидан қатнаб ишлаётган ишчи-ходимларни график асосида ташимоқда.

Шаҳобиддин ХОЛБОЕВ, O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top