Билимлар синовдан ўтказилди
18.01.2018 Жамият

1news.uz - Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар тавсиянома олиш учун белгиланган тартибда тест синовларини топширдилар.

Бундайин муҳим имтиёзга энг саралар, интеллектуал салоҳияти, жанговар маҳорати юксак посбонлар сазовор бўлади. Ҳарбий қисмларда аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, адабиётларга бой кутубхоналарнинг мавжудлиги, энг асосийси, ҳар бир ўғлоннинг қалбида она юртга муҳаббат ва садоқат ҳиссининг кучлилиги, уларнинг маърифатга, билимга чанқоқлиги тест синовлари мобайнида яққол намоён бўлди.

Оддий аскар Санжарбек Умаралиевнинг келажакда ката орзуси бор. У ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномасига эга бўлиб, у орқали Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киришни ният қилган.

Мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган балларнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлиш имтиёзига эга.

Шунингдек, мазкур тест синовлари жорий йилнинг 16-17 январь кунлари мамлакатимизнинг ҳамма вилоятларида бўлиб ўтди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top