Аскар оналари шарафланди
10.01.2018 Жамият

1news.uz - 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган самарқандлик 20 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шунингдек, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маданият, жисмоний тарбия ва спорт, мудофаа ишлари бошқармалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши иштирок этган тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашув аввалида иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишди.

Мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди

Тадбирда ҳарбий қисмлар командирларидан намунали хизмат қилаётган аскар ўғлонларнинг ота-оналарига келган ташаккурномалар ўқиб эшиттирилди. Оналарга эсдалик совғалари топширилди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top