Ҳарбий-ватанпарварлик фестивали Тошкентда
12.01.2018 Жамият

1news.uz - Жорий йилнинг 12 январь куни соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг “Наврўз” истироҳат боғида (мўлжал Анҳор-Локомотив истироҳат боғи олдидаги Шайхонтоҳур ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида) “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Фестивалда 50 дан зиёд ҳарбий техника ва 200 дан зиёд қурол-аслаҳа намуналари намойиши, 600 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиларнинг 80 дан зиёд ҳарбий техниканинг тантанали марш билан ўтиши, барча куч тузилмалари ҳарбий оркестрлари ва Қуролли Кучлар Марказий ҳамда Ички ишлар ва МХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбллари хонандаларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, дала ошхонаси фаолияти намойиш этилди. Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида узоқ масофага югуриш акцияси бўлиб ўтди.

Концерт дастурида эстрадамизнинг таниқли хонандалари иштирок этди.

Тадбир сўнгида 6 дона ҳарбий вертолётлар иштирокчиларни олқишлаб, пойтахт кўчалари бўйлаб парвоз қилди.

Юртдошларимизнинг таклифларига биноан мазкур фестиваль 13 январь куни соат 10.00да ўша жойда такроран бўлиб ўтади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top