Адиблар хиёбонида катта ўзгариш
11.04.2018 Жамият

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, шу вақтга қадар Ёзувчилар уюшмасини бошқариб келаётган 76 ёшли Муҳаммад Али лавозимидан озод этилган.

Йиғилишда Уюшма раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Сирожиддин Саййид ташкилот раиси этиб тайинланган.  

xabar.uz сайтига кўра, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига шоир Минҳожиддин Мирзо тайинланган.

Минҳожиддин Мирзо шу пайтга қадар Президентнинг матбуот хизматида ишлаб келаётган эди.

Уюшманинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Иқбол Мирзо бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ тайинланган.

Айрим манбааларга кўра, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Олий Мажлис Сенатига юқори лавозимли ишга тайинланган.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top