“Ўзстандарт” ваҳшийларча семиртирилган товуқлардан огоҳ этди
27.04.2018 Жамият
1news.uz: “Ўзстандарт” агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон дунё озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 64 ўринни эгаллади. Ўтган йили давлатимиз мазкур рейтингда 75 ўринда кўрсатилган.

Лекин, бу дегани озиқ-овқат хавфсизлигида муаммолар йўқ дегани эмас...

2017 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳри савдо дўконларидан харид қилинган ва текширилган 6 турдаги 56 намуна сут, колбаса маҳсулотларининг 18 намунасида камчиликлар аниқланган.

2017 йилда сертификатлаштириш ишлари натижасида 1 млрд.866 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилган.

Мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспортга йўналтирилаётган товарлар сифатини назорат қилиш мақсадида агентлик ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Унга мувофиқ, 2018 йилнинг биринчи чорагида Кореянинг KOICA дастури орқали маблағлар жалб қилинган. Хусусан, 540 000 АҚШ доллари ҳисобига 3 дона замонавий синов ускуналари харид қилинган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида халқаро “ҳалол” стандарти жорий этилди.

2018 йилнинг биринчи чорагида озиқ-овқат маҳсулотларига жами 187 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган.

Бу ҳақда агентлик томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Журналистлар бозорларда гўшт маҳсулотларига “суяк қўшиб” сотиш, колбаса маҳсулотларига қўшилаётган зарарли қўшимчалар билан боғлиқ саволларни ўртага ташлашди.  

Тадбирда агентлик мутахассиси айрим,супермаркетлар ва бозорларда сотилаётган  товуқ гўштларининг сирларини ҳам очди.

Айрим виждонсиз тадбиркорлар товуқ гўштини харид қилгач, шприцлар ёрдамида товуқ танасига сувли аралашма юбориб, гўштни музлатишади. Натижада 200 граммдан 500 граммгача қўшимча вазн пайдо бўлади. Муз эригач товуқ вазни енгиллашади ва гўшт сифати ёмонлашади.

Мутахассислар томонидан айтилган яна бир сир!

Кўпгина давлатларда кимёвий маҳсулотлар билан семиртирилган товуқ маҳсулотлари савдоси тақиқланишига қарамасдан мамлакатимизда бу турдаги маҳсулотлар истеъмол қилинмоқда. Яқин вақт ичида Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан бу турдаги гўштлар савдосига ҳам чек қўйилади.

Фуқаролар мурожаатлари асосида мутахассислар томонидан савдо дўконларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш бўйича “назорат харидлари” ўтказилмоқда.

Савдога чиқарилган ҳаром гўштлар ҳақидаги саволларга навбат етиб кемасидан олдин тадбир тугади.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20