Намунали терговчиларнинг ота-оналари муносиб тақдирланди
08.01.2018 Жамият

1news.uz - Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан ўзининг фидокорона меҳнатлари билан бошқаларга намуна бўлган ходимларнинг ота-оналарини муносиб тақдирлаш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Олим Чориқулович Саидов томонидан хизмат фаолияти давомида ўзини меҳнатсевар, ташаббускор, топширилган вазифаларни ўз вақтида пухта бажарувчи, бевосита ўзининг хизмат йўналишига оид бўлган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, жиноят процессуал қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг амалдаги буйруқлари ва кўрсатмаларини ўзлаштириб, хизмат фаолиятида уларни тўғри тадбиқ этиш билан бир қаторда шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлган Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Нишонов Элдоржон Музаффар ўғли, Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳининг суриштирувчиси лейтенант Раимов Ихтиёр Холмат ўғли, Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув бўлинмаси суриштирувчиси лейтенант Сапарбаев Жавохир Нодир ўғли ва Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лейтенант Турсунбаев Фахриёр Дониёр ўғлининг яшаш уйларига ташриф буюрилиб, жисмонан ва маънан соғлом, ориятли, она юрти, ҳалқи учун жонини ҳам фидо қиладиган, одобли, интизомли, келгуси ҳаётини халқ осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдек шарафли касбга бағишлаган мард, жасур ўғлонни тарбиялаб, вояга етказганлиги учун уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
    


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20