Ўзбекистонда ойлик ошди
03.07.2018 Сиёсат

2018 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Унга мувофиқ, 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 184 300 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20