Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи
19.05.2018 Сиёсат
1news.uz: Мехрож Файзилов, ЎзЛиДеП Самарқанд вилояти Кенгаши раиси: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп таклифига биноан амалга оширган расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги тарихий босқичини бошлаб берди. Икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, олий таълим ва академик тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳамкорлик борасида ўзаро англашув, 2018 йилда Тошкентда Марказий Осиё савдо форумини ўтказиш тўғрисидаги келишувлар ушбу ташрифнинг амалий натижаси бўлди.

Ташриф давомида мамлакатларимизда савдо ўсиши ва иш ўринлари яратилишига хизмат қилувчи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятини излаш йўлида билдирилган қатъиятлилик унга алоҳида аҳамият касб этмоқда. Партиямиз қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларида янада яқин ҳамкорлик йўлга қуйилиши тарафдори.

Биз, ЎзЛиДеП фаоллари, Ўзбекистон раҳбарининг АҚШга ташрифи натижалари сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон-Америка муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланганининг мантиқий якуни, деб ҳисоблаймиз.

Ҳамкорлик йўналишларининг бири сифатида парламентлар ва сиёсий партиялар даражасида ўзаро ташрифларни янада фаоллаштириш зарурлигини, бу эса сиёсий ҳамкорликни кучайтиришга кўмаклашишини таъкидлаймиз. Умуман олганда, ишончимиз комилки, бўлиб ўтган ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Равшан Фозилов, ЎзЛиДеП Миробод тумани Кенгаши раиси. Жанубий Кореянинг “СJ ICM” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари: Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар бўйича фикр алмашди, музокаралар якунида давлат раҳбарларининг «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилинди. Мазкур ҳужжат номининг ўзи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда салмоқли ўзгаришлар, турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга интилиш, истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибордан далолат беради.

Афғонистонга қўшни сифатида унинг тинч ривожланишидан манфаатдор бўлган ҳолда Ўзбекистон ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга эканлиги, Афғонистонда барқарорликни таъминлаш, минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш тарафдоридир.

Алоҳида қайд этиш лозимки, мамлакатлар раҳбарлари экстремизм ва халқаро терроризмни қоралади, минтақавий хавфсизликни таъминлашда икки томонлама ўзаро ҳамкорликни ҳамда мудофаа соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувларни амалга оширишга содиқ эканликларини билдирди.

Биз, мамлакат фуқаролари учун боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизматлар кўрсатиш соҳалари ва бошқа йўналишлар бўйича битимлар имзоланиши бизда катта қизиқиш уйғотади. Кўриниб турганидек, ўзаро ҳамкорлик амалий алоқаларни янада кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни амалга ошириш сари илгариламоқда.

Жумладан, ташриф давомида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида 20 дан зиёд энг йирик шартномалар имзоланди, уларни тўлиқ амалга ошириш натижасида 4,8 млрд.доллардан ортиқ маблағларни ташкил этади, шунингдек, истиқболда америка компаниялари билан кўп миллиардлик шартномалар учун имкониятларни очиб беради. Буларнинг барчаси шундан далолат берадики, эришилган натижалар халқимизнинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилади. Бўлиб ўтган ташриф моҳиятига кўра – бу икки томонлама муносабатларда тарихий воқеа бўлиб, мамлакатларимиз ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқади.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20