UzLiDeP давлат раҳбарини қутлади
24.07.2018 Сиёсат

UzLiDeP расмий сайтида партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриги эълон қилинди.

Унда шундай дейилади: Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, депутатлари ва партиянинг кўп минг сонли аъзолари Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этади.  

Сизга яратгандан мустаҳкам соғлик, омонлик, оилавий бахт-саодат, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган масъулиятли ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз.

Сизга шуни ишонч билан айтамизки, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси халқимиз орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида жонкуярлик билан амалга ошираётган эзгу ният ва режаларингизни амалга оширишда ҳар доим елкадош бўлиб қолаверади.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20