Президент лойиҳаларни тезлаштириш бўйича топшириқлар берди
29.08.2018 Сиёсат

prezident.uz: Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тошкент вилоятида жорий йилда 622 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қуйичирчиқ туманида велосипед ишлаб чиқариш лойиҳаси улардан биридир. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган ушбу корхонага 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш, 260 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бу лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. Велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида йўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Бу соғлик дегани. Одамларимиз фақат машиналарда юрмасдан, кўпроқ велосипед ҳайдаса, юраги бақувват бўлади, умри узаяди. Шунинг учун бу корхонани ишга туширишни тезлаштириш керак» деди Президент.

Корхона қурилиши жорий йил октябрда бошланади.

Давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм соҳаларига оид лойиҳалар бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20