Мустақил Ўзбекистон 27 ёшда
31.08.2018 Сиёсат
31 август куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар ходимлари, турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимиз, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Саройга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди.

Давлатимиз раҳбари минбарга таклиф этилди. Президентимиз мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги билан халқимизни муборакбод этиб, нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Тантана аҳли қўлларини кўксига қўйиб, мустақиллик қўшиғига жўр бўлади. Оҳанг оғушида Ватан манзаралари, истиқлол тарихи тасаввурда гавдаланади.

Байрам дастури ҳар қачонгидан ўзгача бўлди. Куй-қўшиқлар шеърлар билан уйғунлашиб кетди. Ватан, мустақиллик ва мардлик тараннум этилган қўшиқлар, айниқса, болажонларнинг чиқиши барчага кўтаринки кайфият улашди. Ҳарбийларимизнинг мардонавор овози дилларга кўчди. Жаҳон мумтоз мусиқалари завқ бағишлади. Тантанали маросим санъаткорлар жўрлигидаги “Ўзингдан қўймасин, халқим!” қўшиғи билан ниҳоясига етди.

Байрам тадбирлари мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида давом этмоқда.

Манбаа: ЎзА

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20