Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорига биринчи ўринбосар тайинланди
19.10.2017 Сиёсат

1news.uz - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг 17 октябрдаги қарорига мувофиқ Собир Сайфиевич Шукуров Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top