Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни азиз қардоши деб билади
09.01.2018 Сиёсат

1news.uz - Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Туркманистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.

Азиз қардошим!
Туркманистон халқи ва ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Сиз ва бутун қардош Ўзбекистон халқини самимий табриклаш ва эзгу тилакларимни йўллаш мен учун улкан шараф.

Гурбангули Бердимуҳамедов, дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 25 йилда қардошлик алоқалари фаол ривожлангани ва изчил мустаҳкамланиб бораётгани, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро англашув тамойилларига асосланган ҳамкорлик янада жадал ва изчил, ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқлилик, очиқлик руҳида ривожланаётганини таъкидлаган.
Азиз қардошим, мактубим якунида Сизнинг Туркманистон – Ўзбекистон ҳамкорлигига шахсан қаратаётган алоҳида эътиборингиз учун миннатдорлик билдиришга, Сизга мустаҳкам соғлиқ, давлат раҳбари сифатида қардош Ўзбекистон Республикаси тараққиёти ва унинг халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизга янги зафарлар тилашга ижозат бергайсиз, деб мактубини тугатган Туркманистон Президенти.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20