Фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлиги камайтирилади
17.04.2018 Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари узоқ йиллардан бери ҳисоб-китоб тизимига эътибор қаратилмай келингани, иқтисодиёт тармоқларида пул оқимлари самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлади.

Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 фоиз ва 13 фоизга ошган. Муддати ўтган дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 60 фоизга камайишига эришилган бўлса-да, ўтган йилги қарздорликдан 2,7 баробар кўп.

Жами дебитор қарздорликнинг салмоқли қисми ёқилғи-энергетика комплексига тўғри келмоқда. Ушбу соҳадаги дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 16 фоизга ошгани кузатилган. Машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш комплексида 13,7 фоизга, қурилиш ва транспорт масалалари комплексида 20 фоизга ошган.

Давлатимиз раҳбари фермер хўжаликларининг солиқ борасидаги қарздорлигини ҳам камайтириш зарурлигига эътибор қаратди. Қайд этилганидек, машина-трактор парклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг жорий механизми таъсирида фермер хўжаликларининг “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти олдидаги қарздорлиги ошиб бормоқда.

Йиғилишда Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берди,деб хабар берди president.uz сайти.  

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top