Бугун “Менинг фикрим” портали ишга тушади
20.04.2018 Сиёсат

1news.uz: Бугундан эътиборан Интернет тармоғида “Менинг фикрим” портали иш бошлайди.

Портал ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳисобланади.

Ш.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис йўллаган Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини татбиқ қилиш зарурати ҳақида таъкидлаб,  “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этишни таклиф этган эди.

Портал орқали бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши кўзда тутилган.

UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан порталнинг техник дизайни ва лойиҳаси тайёр ҳолга келтирилган.

Олий Мажлис ҳузуридаги “Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадиқотлари” институти ходимлари порталнинг асосини ва ҳуқуқий платформаси ишлаб чиқишди. Портални айни шу институт ходимлари бошқаришади.

Бугун институтда порталнинг тест режимида ишга туширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

Бу ҳақда маълумот берамиз.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top