Ҳамма нарсани яшириш: аёлларимизга ва халқимизга хиёнат
05.12.2017 Сиёсат

1news.uz - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аёлларда учрайдиган саратон касаллиги ҳақида гапириб шундай деди: "Мени энг кўп қийнайдиган масала аёллардаги онкологик касалликлар".

Президент ўзидаги маълумотларда жуда кўп аёллар онкологик касалликларга учраётганини айтиб ўтди.

- Нимага десангиз кўрикдан ўтмайди, кейин кеч бўлади. Аёлларимизни, ёш қизларимизни керак бўлса қонун билан ўз вақтида кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш керак. Шуни ҳаётий мажбурият қилиб қўйиш керак.

Ш.Мирзиёев тиббий кўрикларнинг вақтида ўтказилмаслиги ногиронликни эрта аниқлашда муаммо туғдираётганлигига ҳам тўхталиб ўтди.

- Бу соҳа бизда ҳали марказдан пастга ўтгани йўқ. Мутахассислар йўқ, ускуна йўқ. Буни тушунтирадиган профилактика, замонамизга мос ва тўғри гапирадиган муҳитимиз йўқ, десам тўғри бўлади. Ҳамма нарсани яширамиз, бу яшириш халқимизга, аёлларимизга хиёнат билан тенг.

Давлатимиз раҳбари, бу сўзларни Тошкентда фаолият бошлаган «Akfa Medline» тиббиёт маркази фаолияти билан танишиш жараёнида билдириб ўтди.


Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top