Аҳоли ва Сурхондарё вилояти сайловчилари диққатига!
09.08.2017 Сиёсат

1news.uz - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Ойбек Жумаевга савол йўлланг!

Жорий йил 10 август куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар Facebook’даги “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” (https://www.facebook.com/groups/126733447933868) номли гуруҳида Сурхондарё вилояти 69-Ангор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Ойбек Жумаев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.

Депутатга ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллаб, батафсил жавоб олинг.

Саволларни Facebook’даги “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди - УзЛиДеП приглашает к обсуждению” (https://www.facebook.com/groups/126733447933868) ва телеграмдаги “Депутатга савол йўлланг” (https://t.me/joinchat/CC1OtkMzC8jYye6_0sJXCQ) гуруҳларига видео, аудио ёки матн шаклида йўллаш мумкин.

ДИҚҚАТ! Депутатга йўллаётган саволингизда, исм шарифингиз, аниқ манзилингиз ҳамда Сиз билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамингизни ёзиш талаб этилади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top