O‘zLiDeP Шовотдаги 40-мактаб газлаштиради
08.07.2018 Жамият

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Шовот туманидаги “Ойдин” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Қиёт” ва “Ойдин” маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.  

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда “Қиёт” маҳалла аҳли номидан сўз олган Шавкат Жумабоев аҳолига етказиб берилаётган кўмир брикетининг сифати ёмонлигини, суюлтирилган газ етишмаслиги эса аҳолига жуда ноқулайлик туғдираётганини маълум қилган. Унинг мурожаатини халқ ноиби Ш.Исламов ўз зиммасига олиб, туман газ таъминотига депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришини билдирган.

Шу ҳудудда яшовчи Ўлмас Ражабов, Нилуфар Саттороваларнинг “Мураббийлар” кўчасида тоза ичимлик суви қувири тортишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам туман сув оқава бўлими томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилган.

Мухаббат Атамуратованинг укаси Шерзод Абдураимовга чилангарлик цехи ташкил қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам жойида ечим топган. Ш.Абдураимовга туман Архитектура бўлими томонидан туман марказидаги Заводчилар кўчасидан чилангарлик цехи ташкил этиш учун ер майдони ажратилган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20