O‘zLiDeP форумида 100 нафар йигит-қиз ишга жойлашди
27.04.2018 Жамият

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Турон эко цемент” МЧЖда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” шиори остида ёшлар Форумини ташкил этди.

Форумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, туман ҳокимлиги, маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форум доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ишсиз юрган 100 нафар йигит-қиз “Турон эко цемент” маъсулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилинди.

Форум якунида 30 нафар ёшга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.



Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20