Ноқонуний қурилмалар бузилсин, аҳолига ноқулайлик туғдираётган кафе, ресторанлар кўчирилсин!
12.07.2018 Жамият

1news.uz: Республика аҳолиси ноқулайлик туғдираётган ноқонуний қурилмалар ва аҳоли ҳаловатини бузаётган кафе, ресторанларга қарши кураш бошлади.

meningfikrim.uz порталида мавзуга алоқадар 2 жамоавий мурожаат жойлаштирилган.

«Кўп қаватли уйлар олдидаги панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш ҳақида»ги мурожаатда шундай сўзлар бор: Кўп қаватли уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинган. Бироқ, мазкур соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Айрим фуқаролар кўп қаватли уйлар олдида панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни қуриб оладилар.

Маълумки, кўп қаватли уйлар атрофидаги ерлар ҳам кўп қаватли уйнинг қайси қаватида яшашидан қатьий назар, шу уйда яшовчиларнинг умумий фойдаланишидаги ер майдони ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кундаги ҳолатга кўра, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида яшовчи шахслар томонидан ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил воситалар билан уйга бириккан ерлар ўраб олинмоқда. Табиийки, бу ҳолат бошқа юқори қаватларда яшовчи, аслида 1-қаватда яшовчи фуқаро билан тенг ҳуқуққа эга бўлган аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Масалан, автомашинасини қўйишга жой топа олмайди. Ваҳоланки, биринчи қаватда яшовчилар 10 та автомашина сиғиши мумкин бўлган жойни эгаллаб олиб, бири экин майдони сифатида фойдаланмоқда, яна бири ўз автомашинасига мойка қилиб олган, яна бири ёзги ошхона қилиб олган, яна бошқа биров эса ўраб олган, ўзи ҳам фойдаланмайди, бошқалар фойдаланишига ҳам бермайди. Шу билан бирга, бу ҳолат кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг фарзандлари ҳам уй атрофида ўйнаши учун тўсқинлик қилмоқда.

«Аҳоли яшашига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш ҳақида»ги мурожаатда келтирилишича, «аҳоли истиқомат қилишига турли ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанлар мавжуд. Бундай кафе ва ресторанлар тун-у кун шовқин-суронли бўлади.

Бугунги кунда айрим шу турдаги жойлар кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ёнида, ҳаттоки остида жойлашган. Уларнинг шу зайлда фаолият юритиши аҳолига кўплаб ноқулайликлар ва асаббузарликларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёз мавсумида кечқурун ресторан ва кафеларда мусиқаларнинг жуда баланд овозда қўйилиши, ёқимсиз тутун ва таомларнинг ҳиди кишининг кайфияти, тинчлиги ва соғлигига зарар етказади. Бундан ташқари, бундай масканларда жанжаллар содир бўлиб туради. Илғор хорижий давлатларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолининг тинчини бузмаслик мақсадида хатто, автомобиль сигналини чалмаслик белгиланган».

Бу ҳақда «Ўзбекистон-24» радиоканалида эфирга узатилган «Сўз сизга» дастурида атрофлича маълумот берилди.

Портал модератори Хуршид Ботировнинг сўзларига кўра, яқинда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида йирик ташкилот томонидан (аҳоли турар-жойи ўртасида) кўп қаватли уй қуриш бошланган. Бироқ аҳоли норози бўлгани туфайли ташкилот қурилишни тўхтатиб, ковланган ерни текислаб болалар майдончаси қуриб берган.

p.s.Катта эҳтимолга кўра бу ташкилот «Murad Buildings» бўлиши мумкин.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20