Ўн йиллик томорқачидан мастер-класс
28.04.2018 Жамият

–Томорқамиздаги экин майдонларидан самарали фойдалана бошлаганимиздан сўнг, рўзғоримизга барака кирди, – дейди “Халқлар дўстлиги” маҳалласида яшовчи Баҳодир Ҳайдаров. –  Бундан ўн йил олдин томорқамда иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатлари эккан эдим.  Ҳар йили ўн миллион сўм даромад қилаяпмиз. Бугунги тадбир қатнашчиларига томорқачиликдаги тажрибам ҳақида сўзлаб бердим. O‘zLiDePнинг бу каби амалий семинарлари аҳолининг ерга бўлган муносабатини ўзгартиришга яқиндан ёрдам беришига  ишонаман.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Китоб туман Кенгаши тумандаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида “Шахсий томорқадан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Унда партия депутатлари ва фаоллари, шахсий томорқа эгалари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш фаровонликни оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутасаддилари томонидан экин ерларидан мақсадли ва самарали фойданиб, томорқасидан икки-уч бор ҳосил олаётган, чорва моллари ва парранда бош сонини кўпайтиришга эришган томорқа ер эгаларига ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коээфициентни қўллаш каби имтиёзлар бериш, томорқасига экин экмаган ер эгаларига эса уч баравар зиёдроқ солиқ солиниши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20