Муносиблар тақдирланадими?
03.05.2018 Жамият

1news.uz: Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида энг юксак мукофот – “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда иштирок этаётган манбаамизга кўра, танловнинг бош мукофоти берилмайдиган бўлган.

ЎзА мухбири Улуғбек Шоназаров Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси томонидан ташаккурномани қўлга киритди.

Dia.uz сайти муҳаррири Анора Содиқова Словениянинг “Минтақавий мулоқот” ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби деб топилди.

Жамоамиз номидан Анора Содиқова ва Улуғбек Шоназаровни мазкур эътироф билан қутлаймиз.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20