Трамп жинсий тегажоқлик борасидаги айбловларга жавоб берди
14.12.2017 Дунёда

1news.uz - АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз шаънига айтилаётган жинсий тегажоқлик борасидаги айбловларга жавоб берди. Американинг тўрт нафар сенатори президент Дональд Трампга мурожаат қилиб, айни айбловлар боис истеъфога чиқишни таклиф қилишди.

Сешанба куни Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида: "Вақт ва миллионлаб доллар беҳуда сарфланганига қарамай, демократлар "Россия билан фитнани" исботлай олишмади. Шу сабабли эндиликда улар ёлғон ва мен билмаган ҳамда ҳеч қачон учрашмаган аёллар билан боғлиқ уйдирилган воқеани ўйлаб топишди”, дея ёзди.

"Президент Трамп истеъфога кетиши керак, – дея баёнот берди сенатор Кирстен Жиллибранд душанба куни CNNга берган интервьюсида. – Бу айблар ишонарли, улар кўпдир".

Сенатор ўз сўзишга қўшимча қилар экан, мабодо Трамп зудлик билан истеъфога чиқмайдиган бўлса, у ҳолда Конгресс "унинг юриш-туриши юзасидан тегишли равишда тергов олиб бориши ва уни жавобгарликка тортиши керак”, деди.

Бундан аввал шу каби чақириқлар билан мустақил сенатор Берни Сандерс, шунингдек, сенатор-демократлар Жефф Меркли ва Кори Букерлар чиқишган эди. Уларнинг ҳаммаси жинсий тегажоқлик объектига айланган сенатор Эла Франкеннинг истеъфосидан сўнг, президент истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда.

Ўтган йили уч нафар аёл Дональд Трампни жинсий тегажоқликда айблашган эди, душанба куни улар бу айбловларни яна такрорлашди. Бу аёлларнинг фикрича, ўнлаб нуфузли америкалик эркакларнинг аёлларга нисбатан муносабатлари туфайли жавобгарликка тортилаётгани жараёнида Конгресс президентга қарши илгари сурилган даъволарни текшириши керак.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20