Трамп маъмурияти хорижга молиявий ёрдамни "драматик" тарзда қисқартирмоқчи
05.03.2017 Дунёда
1news.uz — АҚШ давлат бюджетига масъул расмийлар президент Трамп 2018 йилда хориж давлатлари учун ажратиладиган молиявий ёрдам ҳажмини "драматик" тарзда қисқартиришни режалаётганини тасдиқлади. АҚШда кейинги молия йилига оид режа шу ой охирида тақдим этилиши лозим. "Биз хорижий ёрдам ҳажмини қисқартиришни ва ўша маблағни мамлакат ичкарисида сарфлашни таклиф қиламиз", деди Оқ Уй маъмуриятининг давлат бюджетига масъул раҳбари Мик Мулваний, Fox News телеканалига 4 март куни берган интеврьюсида. Мулваний хорижий ёрдамнинг қисқартирилишини "адолатли" деб баҳоларкан, тежалган маблағ АҚШ ҳарбий бюджетини оширишга йўналтирилишини қўшимча қилди. Ҳозирда Пентагоннинг йиллик бюджети 603 миллиард долларни ташкил қилади. 27 февраль куни президент Трамп Конгрессга йўллайдиган давлат бюджети тақсимотига доир илк режасида мамлакат "ҳарбийлари қурбини қайта тиклаш учун тарихда кўрилмаган миқдорда катта маблағ ажратиш"ни таклиф қилишини айтган. Оқ Уй маъмурияти эса президент ҳарбий сарф-ҳаражатни 54 миллиард долларга ошириш, бу маблағни ноҳарбий ҳаражатлар, хусусан, хорижга молиявий кўмак фондидан олишни режалаётганини билдирган.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top