Теракт ижрочилигида гумонланиб сурати тарқатилган марказий осиёлик терактга алоқадор эмаслигини маълум қилди
03.01.2017 Дунёда
1news.uz — 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina номли тунги клубга уюштирилган ҳужум ижрочисилигида гумон қилиниб, фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқатилган, келиб чиқишига кўра марказий осиёлик бўлган шахс ўзининг айбсизлигини маълум қилди. Полиция теракт ИШИД аъзоси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. Haberturk маълумотига кўра, сурати тарқатилган шахс Қозоғистон фуқароси бўлиб, у Туркияда оёқ кийим савдоси билан шуғулланувчи тадбиркордир. У ўзининг террорчи сифатида гумон қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин Истанбулнинг Зайтунбурни туман ички ишлар идорасига бориб, терактга алоқадор эмаслигини маълум қилган. Шунингдек, у ўзи ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, номини булғаган сайтлар устидан шикоят аризасини топширган. Маълум бўлишича, тарқатилган суратлар 3-4 йил муқаддам аэропортда олинган суратлардир. kun.uz
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top