Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 24 одам кўчки остида қолиб нобуд бўлди
30.04.2017 Дунёда
1news.uz — Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятида уйларни қўчки босиб қолиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Табиий офат Ўзган туманининг Айу қишлоғида рўй берди. ФВВнинг билдиришича, бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан 4.20да 1 миллион куб метрлик улкан тупроқ уюми қишлоқдаги 11та уйни босиб қолган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси бу вақтда уйларида бўлишган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев кўчки оқибатларини бартараф қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди. Бугун Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинган. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1996 ва 1998 йиллари берган хулосасида, Ўзгандаги қўчки рўй берган ҳудудни хавфли, деб топган ва у ердаги аҳоли кўчирилиши кераклиги ҳақида тавсиялар берган эди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20