Путин неваралари борлигини тан олди
12.06.2017 Дунёда
1news.uz -  Россия президенти Владимир Путин илк бор жамоатчилик олдида неваралари борлигини тан олди.

Америкалик режиссер Оливер Стоун билан суҳбат чоғида Путин "невараларингизни яхши кўрасизми", деган кутилмаган саволга улар билан ўйнашга вақти йўқлигини дангал айтди.

Путиннинг қанча невараси борлиги, улар улар қайси қизининг фарзандлари экани ҳақда Стоун Путиндан сўрамади.

Путиннинг икки қизи бор. Улар Мария ва Катерина. Россия президентининг қизлари жамоатчиликка деярли кўриниш беришмайди.

Аввалроқ матбуотда Путиннинг Москва Давлат Университетини тамомлаган Катерина Тихонова исмли қизи "Иннопрактика" раҳбари экани ҳақда хабарлар пайдо бўлганди.

2012 йилда Путиндан неваралари ҳақда сўралганда "мамлакатга буни билиш шарт эмас" деб жавоб қилганди.

Оливер Стоуннинг "Путин билан суҳбат" туркум кўрсатувлари 12 июн куни экранга чиқади.




Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top