Истанбулда катта миқдордаги пулни олиб қочишда Ўзбекистон фуқаролари гумон қилинмоқда
20.12.2016 Дунёда
1news.uz — Истанбулда валюта айирбошлаш шохобчасига пул олиб келаётган курьерларга ҳужум қилиб, пулларни олиб қочишда Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуррият” нашри хабар тарқатди. Кеча кечқурун Истанбулнинг Эсенюрт туманида ўтказилган операцияда 3 ўзбекистонлик қўлга олинган. Операция ўтказилган уйда курьерлардан олиб қочилган пуллар топилган. Гумондорларнинг қаридоши бўлган беш аёл ҳам полиция бўлимида сўроқ қилинган. Воқеа кеча, 19 декабрь куни эрталаб Истанбулнинг Фотиҳ тумани Ўрду кўчасида содир бўлди. Валюта айирбошлаш шохобчасига пул олиб келаётган икки курьер қуролланган кишиларнинг ҳужумига учради. Ҳужумчилар курьерларнинг оёғидан яралаб, 1 миллион лира (284,8 минг АҚШ доллари), 100 минг АҚШ доллари ва 30 минг евро солинган сумкани олиб қочган. Ҳужумчиларнинг изига тушган полиция кузатув камералари тасвирлари ёрдамида аввал улар бошқарган автомобилни, кейин яширинган уйни топди. sof.uz билдиришича, суриштирув ишлари давом этмоқда.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top