Қирғизистонда рули ўнгда бўлган таксилар тақиқланади
08.09.2017 Дунёда

1news.uz - Бу борадаги қонунга ўзгартишлар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Эндиликда мамлакат фуқаролари бу таклифни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, у ҳолда ҳужжат парламент муҳокамасига юборилади. Бу ташаббус автомобилчилар орасида ҳақиқий ваҳимага сабаб бўлди.

Чунки Қирғизистондаги таксиларнинг катта қисмининг рули ўнгда. Бу каби автомобиллар асосан Япониядан келтирилган. Уларнинг асосий афзалиги - арзонлигидир.

Асосан тижорий мақсадларда фойдаланиладиган рули ўнгда бўлган автомобилларнинг тақиқланиши борасидаги ташаббуслар Қирғизистонда биринчи марта илгари сурилаётггани йўқ.

Бир неча йил муқаддам тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди, аммо кейинчалик лойиҳа муҳокамасини 2020 йилгача қолдиришди. Бироқ, янги қонун лойиҳасига кўра, рули ўнгда бўлган автомобилларда йўловчиларга хизмат кўрсатганлик учун жарималар янги йилдан бошлаб ундирила бошланади. Ҳукуматнинг фикрича, айнан рули ўнгда бўлган автомобиллар кўплаб йўл транспорт ҳодисаларнинг айбдори бўлмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20