Американинг биринчи фазогири Жон Гленн вафот этди
12.12.2016 Дунёда
1news.uz — Пайшанба куни 20-асрнинг энг буюк инсонларидан бири сифатида тан олинган америкалик фазогир ва Огайо штатидан сенатор Жон Гленн 95 ёшида вафот этди. Американинг биринчи фазогири бўлган Жон Гленн 1962 йилнинг 20 февралида коинотга парвоз қилиб, ер шарини уч марта айланиб чиққан эди. Иккинчи марта у 77 ёшида, яъни 1998 йилнинг октябр ойида “Дисквери” фазо кемаси бортида коинотга сафар қилди. Жон Гленн синовчи учувчи эди. У Иккинчи жаҳон уруши ва Корея урушларида иштирок этган.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top