Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда
21.04.2018 Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2018 йил 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Анъанавий дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитида ўтадиган икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу маскан мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларининг ёрқин рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, чегарадош Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20