Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,206 миллиард долларга камайди
23.09.2018 Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январь-август оралиғида 5%га қисқариб, 26,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда xs.uz сайти Ўзбекистон Марказий банкига асосланиб хабар қилди.

Ўзбекистон олтин захираси умумий ҳажми август ойида 151 млн АҚШ долларига ошиб, 13,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

Август ойида олтин захирасининг 6,83 тоннага кўпайди ва 1 сентябрь санасига 327,54 тоннани ташкил қилди.

Жорий йилнинг январь-август ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири- 970,4 млн.долл.)

Хорижий валютадаги активлар эса август ойининг охирига келиб 12,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Олдинги ойга нисбатан хорижий валюта заҳиралари 670 млн АҚШ долларига камайган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20