Ўзбек пахтаси жаҳон эътирофида
23.10.2017 Иқтисодиёт
1news.uz - Бугун «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасида Халқаро пахта консультатив қўмитасининг 76-мажлиси ҳамда XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади.

Қўмита йиғилишида нуфузли экспертлар томонидан Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта толасининг сифати, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг рақобатбардошлиги тобора ошиб бораётгани қайд этилди.

Ярмарка ишида «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирадиган Ўзбекистон енгил саноат корхоналари фаол қатнашмоқда.

Жорий йилги тадбирда мамлакатимизнинг 100 га яқин компаниялари тикувчилик-трикотаж маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Ярмарка эртага ўз ишини давом эттиради.


Муаллиф: Д.Бўриев
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top