UzCard тизимидаги узилишлар қачон бартараф этилади?
17.09.2018 Иқтисодиёт

Тез орада Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) тўлов тизимидаги узилишлар бартараф этилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» сайти Марказий банкка асосланиб хабар берди.

Нашрга кўра, шу пайтга қадар тўлов тизимида, яъни тўлов карталаридаги қолдиқ ҳақида маълумотлар қайта тикланган. Иккини босқичда — кун давомида тўлов терминаллари фаолияти тикланади.

Шунингдек, Марказий банк зарурат бўлса, фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банкларга ўзларига керакли миқдорда нақд маблағ олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун мижоз карта очилган банкка мурожаат қилиш зарур. Терминаллар ишлагандан сўнг ҳар қандай банкнинг ҳар қайси филиалига мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун мамлакатнинг барча ҳудудларидаги банклар филиаллари етарли даражада нақд пул билан таъминланган.

Марказий банк юз берган инцидентни шунчаки эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда чакана тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилади.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20