Шавкат Мирзиёев: Картошка уруғчилиги бўйича замонавий марказ ташкил этилади
09.12.2017 Иқтисодиёт

1news.uz -  Давлатимиз раҳбари юртимизда биринчи марта нишонланаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрамида яна бир муҳим масала — картошкачиликни ривожлантиришга алоҳида тўхталди.  

“Халқимизни энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулот турларидан бири бўлган картошка билан тўла таъминлаш учун йилига ўртача 50 минг тонна сифатли картошка уруғини етиштиришимиз талаб этилади. Бунинг учун Голландия, Польша, Россия каби давлатлар билан ҳамкорликда замонавий лаборатория ускуналарига эга бўлган маҳаллий уруғчилик маркази ва махсус корхоналар ташкил этишимиз керак”, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, экин майдонларини оптималлаштириш жараёнида озуқа экинлари майдонларини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий аҳамиятга эга муҳим истеъмол товарлари билан тўлиқ ва арзон нархларда таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, поёнига етаётган қишлоқ хўжалиги йилида илк бор ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар жойлаштирилди. Қарийб бир миллион гектарга яқин ерларда парваришланган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар, шунингдек, картошкадан мўл ҳосил олинди.

Бунинг амалий тасдиғини жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида такрорий экинлар ҳосилидан қарийб 65 минг тонна маҳсулот экспорт қилингани, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1,4 баробар кўплигидан ҳам билиш мумкин.

"Халқ сўзи"

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top