Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу — ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи
09.12.2017 Иқтисодиёт

1news.uz - “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

Унда иштирок этаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёев деҳқонларнинг машаққатли меҳнатини юксак баҳолаб, жумладан, шундай деди: “Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз “олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир”, деб миришкор деҳқонлар хизматига жуда катта баҳо берганлар.”

Чиндан ҳам, ерга уруғ сепиб, ниҳол ундириш, уни кечани — кеча, кундузни — кундуз демасдан, парваришлаб, ҳосил етиштириш осон юмуш эмас. Шу боис ўз тақдирини замин билан боғлаган фидойи инсонлар — деҳқон ва фермерлар, томорқачилар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Натижада улар аграр соҳада етакчи куч сифатида тўлиқ шаклланди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизидан ¬ортиғи уларнинг улушига тўғри келаётгани бунинг яққол далилидир.

Жорий йилнинг 25 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгилангани ризқ-рўзимиз бунёдкорларига бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

"Халқ сўзи"


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20