Сангардак туристларни кутмоқда
24.12.2017 Иқтисодиёт
1news.uz - Сангардак шаршараси, бу — табиатнинг чинакам мўъжизаси (Сурхондарё вилояти марказидан 200 километр узоқликда жойлашган Сариосиё туманидаги тоғли Сангардак қишлоғи). Йилнинг тўрт фаслида ўзига хос фусункор қиёфага эга ушбу маскан бугунги кунда экотуризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Шу жиҳат инобатга олиниб, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан бу ерда маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратилиб, замонавий сервис хизматлари йўлга қўйилмоқда. "Халқ сўзи" нашри билдиришича, шаршара атрофида бунёд этилган дам олиш жойлари ҳудуд қиёфасига ҳам ўзига хос чирой бағишлаётир.

— Яқингача бу ердаги шароитлар талабга жавоб бермасди, — дейди шу ҳудудда яшовчи Ойдин Жўрабекова. — Қисқа фурсатда амалга оширилган қурилиш ишлари натижасида табиий ландшафт дизайнига мос равишда гўзал маскан барпо қилинди. Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар вилоятимизда туризмни янада ривожлантириш, пировардида аҳоли моддий даромадини кўпайтиришга замин яратади.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top