Россияга саримсоқ экспорти ҳажми оширилди
06.08.2018 Иқтисодиёт

2018 йил январь-май ойларида Ўзбекистон Россияга 795,5 минг АҚШ долларилик 779 тонна саримсоқ экспорт қилди. Бу ҳақда xs.uz сайти “Экспортеры России” порталига асосланиб хабар бермоқда.

Манбада қайд қилинишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон бу маҳсулот экспорт ҳажмини 84%га, қийматини эса 61%га оширган.

2018 йил январь-май ойларида Россияга саримсоқ пиёзни Хитой (77%) ва Миср (17%) мамлакатлари энг кўп миқдорда экспорт қилган.

Россияга саримсоқ импортининг 2 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20