Президент Фармони: Барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божлари бекор қилинди
18.12.2017 Иқтисодиёт

1news.uz - Президентимиз Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбари 15 декабрь куни “Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатга биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди.

Фармонда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

"Халқ сўзи"

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top