Олтинкўл туманидаги тўртта фермер хўжалиги шартномавий режани бажарди
11.09.2017 Иқтисодиёт
1news.uz - Далаларда пахта очилиб, деҳқонларимизнинг йил давомида қилган меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш мавсуми бошланди.

Кўпни кўрган, тажрибали пахтакорларнинг билдиришича, бу йилги ҳосилнинг “чўғи баланд” ва “тош босадиган” баракали бўлибди.

Терим бошланган уч кун бўлишига қарамай биринчи теримнинг ўзидаёқ кўзланган мақсадга эришаётган фермер хўжаликларининг сафи кенгайиб бормоқда.

Олтинкўл туманидаги “Икромжон саҳовати нури”, “Саҳий замин инъомлари”, “Аҳмаджон серҳосил ери” ҳамда “Оқ булоқ” хўжаликлари 32 центнерлик маррани эгаллаб бўлдилар.

Тумандаги “Андижон” массивида деҳқончилик қилаётган “Икромжон саҳовати нури” хўжалигида бўлганимизда уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат отряд теримчиларининг ҳар бири тушгача 75-80 килограммдан пахта тераётганига гувоҳ бўлдик.

- Бу йил далаларимизга ҳосилдор ва камсув - “Султон” навини экиб, парвариш қилдик,- дейди хўжалик раҳбари Жасурбек Акрамов. – Отряддаги 150 нафар теримчилар сайи-ҳаракати билан пахта қабул қилиш шахобчаларига кунига 14 тоннадан зиёд ҳосил жўнатяпмиз.

Муаллиф: Элмурод Эрматов, Андижон
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top